Биз ҳақимизда билиб олинг!!!
Ўзбекистонда Ислом банклари ва бошқа ислом молия муассасалари, жумладан анъанавий банклар ҳузуридаги ислом дарчалари ва бўлинмалари, анъанавий молия муассасалари ва уларнинг уюмлари, назорат қилувчи давлат идоралари, вазирликлар, алоқадор ташкилотлар ҳамда аҳоли учун ислом молияси соҳасидаги БИРИНЧИ РАҚАМЛИ МАЪЛУМОТЛАР МАНБАИни яратиш.




Ўзбекистонда Ислом молиясини ривожлантиришга қаратилган ягона маълумотлар манбасини яратиш
Ўзбекистонда Ислом молиясининг ривожланишидан манфаатдор томонлар ўртасида кўприк вазифасини ўтовчи платформага айланиш
Ўзбекистонда Ислом молияси бўйича аҳолининг саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув дастурлари ва амалиётларини таклиф этувчи етакчи платформа бўлиш
Молия муассасаларининг Ислом молиясига доир молиявий маҳсулотлар ва хизматлар тўғрисидаги янгиликлар, таҳлилий ва солиштирма маълумотларни тақдим этувчи ягона платформа яратиш
Ҳукумат, вазирликлар, регуляторлар ва мутасадди идораларнинг Ислом молияси соҳасини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларини кенг ёритиб борувчи манбага айланиш
Ислом молия муассасаларидаги бўш иш ўринлари, Ислом молияси бўйича таълим тақдим этувчи таълим муассасалари, курслар, вебинарлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этувчи манба яратиш
“Islamic Finance Club” ташкил қилиш, Ислом молиясига доир электрон кутубхона шакллантириш
Ҳалол инвестиция қилишни хоҳловчилар учун энг самарали йўналишларни тавсия этиш